Home / Markaz Haqida

Markaz Haqida

              Bog’ot tuman sanitariya-epidemiologik osoyishtalik markazi 

 

Боғот тумани санитария-эпидемиология станцияси вилоят ижроия кўмитасининг 1971 йил 29июлдаги қарорига асосан ташкил топган. Дастлаб туғруқхонанинг эски биносида жойлашди. Кейинчалик туман маркази чеккасидаги юқумли касалликлар бўлими билан ёнма-ён хоналарга кўчиб ўтди. Бироз муддат ўтиб туман марказидаги мослаштирилган тор финча уйда ишлай бошлади.

Иш оғир шароитда олиб борилар, бўлимлар учун хоналар етишмас, ёрдамчи хоналар умуман йўқ эди . Марказлашган усулда сув билан таъминлаш, иситиш ва канализация қувурларини тортиш масалалари ҳал қилинмаганди.

Мавжуд ноқулайликларга қарамасдан туман санитария-эпидемиология станция ходимлари юқумли инфексияларга қарши курашишда муваффақиятли фаолият кўрсатдилар.  Санитария-гигиена эпидемияга қарши комплекс тадбирларнинг ўз вақтида ўтишини таъминладилар ва юқумли касалликларнинг анча камайишига эришдилар.

Туман СЭС раҳбарлари олдида корхона учун янги замонавий бино курилиши хал қилиш масаласи кўндаланг турарди. Охир-оқибат курилиши бошланган янги бинонинг қад ростлашига нақ беш йилдан кўпроқ вақт кетди ва 1997 йилда фойдаланишга топширилди.

Энди ДСЭНМ ходимлари учун барча имконият эшиклари очилди. Хоналар зарур асбоб-ускуна, инвентарлар билан жихозланди. Хуллас, унинг моддий техника базаси анча мустаҳкамланди. Шунингдек малакали мутахассислар билан таъминланди. Тажрибали шифокорлар иш юрита бошладилар.

Боғот туман ДСЭНМ биноси 42 хонадан иборат, 2 каватли махсус лойиха асосида қурилган. 1 каватда санитария гигиена тахлилгохи, паразитология тахлилгохи ва бактериология тахлилгохлари жойлашган. 2-каватда мажлислар зали, бош врач хонаси, бўлим ва бўлинма мудирлари хоналари, бўлинма шифокорлари хоналари, санитария врачи ёрдамчилари, эпидемиолог ёрдамчилари хоналари жойлашган. Автотранспортлар учун гараж, оммавий тадбирлар учун зал алохида жойлашган. Бино водопровод тармоғига уланган. Канализация –  махаллий. Бинонинг иситилиши – махаллий, табиий газ ёрдамида қиздирилади. Марказнинг умумий майдони-6000 м.кв. ни ташкил этади. Майдон ободонлаштирилган, кўкаламзорлаштирилган. Марказнинг хизмат радиуси 25,8 км. Тўрт ўринда телефон аппарати,битта мобил алока воситаси бор.

Марказ битта «Дамас», 1 та дез. камерали машина, Пентиум 4 компютерлари (21та) ва 16 та лазер принтерлари, 3 та 3в1 принтери, 1 та Ноутбук компютери 1 та Epson L800-русумли рангли принтер, 1 та Canon ва 1 та samsung фотоаппарати, 1 та Optoma тасвир проектори ва экрани билан ҳамда ДСЭНМ биносининг 5та жойида видео кузатув мосламаси ўрнатилди;

Ҳозирги кунда ДСЭНМ туман аҳолиси соғлиқни сақлашдек ўта муҳим ишни шараф билан бажаришга қодир муассасага айланди.

Боғот туман ДСЭНМига турли йилларда қуйида номлари кўрсатилган кишилар фидокорона раҳбарлик қилдилар.

 

1971-1973 йй                                                  –    Бобожанов Болтабой

1973-1976 йй                                                   –   Сапаев Олим

1976-1980 йй                                                  –    Бобожанов Болтабой

1980-1986 йй                                                   –   Хаитбоев Жуманазар

1986-1990 йй                                                   –  Абдукаримов Нурилла

1990-2001 йй                                                   –  Сапоев Каримбой

2001-2012йй                                                    – Жабборов Мақсуд

2012-2016 йй                                                   – Ўринов Эргаш

2016 йилдан ҳозирги вақтгача                    – Бобоев Азиз