Home / Maqola / “Коронавирус” қандай касаллик?

“Коронавирус” қандай касаллик?

“Коронавирус” қандай касаллик?

 

Маълумки, ўтган йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га мамлакатнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келгани ҳақида хабар қилган, касалланишнинг биринчи ҳолатини денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозор билан боғлашган эди. Жорий йилнинг 7 январь куни хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV эканини аниқлашди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга расман ном берди. У Covid-19 вируси деб аталади. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Адханам Гебрейесус Женевадаги форум арафасида ўтказилган матбуот анжумани вақтида маълум қилди. Бунгача ЖССТ пресс-релизларида Хитойнинг Ухан шаҳрида тарқала бошлаган эпидемия 2019-nCoV ёки «янги коронавирус» деб аталаётганди.
«Расмий ном ноаниқ ёки таҳқирловчи бошқа номлар қўлланиши олдини олиш учун талаб этилади. ЖССТ, ФАО ва Жаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти ўртасида мавжуд қоидаларга кўра, биз географик ном, ҳайвон, одам ёки одамлар гуруҳи билан боғлиқ бўлмаган, шу билан бирга касаллик билан боғланган ва талаффуз этилиши осон бўлган ном топишимиз керак эди», деди Гебрейесус Женевадаги матбуот анжуманида.
ЖССТ раҳбарининг тушунтиришича, номдаги CO бирикмаси коронавирусни, VI – вирусни ва D касалликни англатади, яъни COVID «Corona Virus Disease» (коронавирус билан чақирилувчи касаллик) иборасининг қисқартмаси ҳисобланади. «19» сони эса у аниқланган йил – 2019 йилни англатади.
Касаллик РНК-сақловчи, катталиги 80-220 нм га тенг келадиган коронавируслар томонидан чақирилади. Коронавирусларнинг 4 хил антигени мавжуд. Вируснинг ташқи қобиғи ворсинкалар билан қопланган. Бу ворсинкалар орқали вирус ҳужайрага бирикади (шунинг учун бу вируслар оиласи Cоrоnоviridae деб номланади.)
Этиологияси – Вируслар юқори нафас йўллари эпителийсининг цитоплазмасида кўпаяди. Бу вирус ҳужайра ичига киргач 4-6 соатдан кейин кўплаб вирионларни ҳосил қилади. Коронавируслар ташқи муҳитга чидамсиз. Улар ўзининг ташқи қобиғида бемор қонидаги ҳамда гипериммун зардоб таркибидаги комплементни боғлаб олади.
Эпидемиологияси – Асосий инфекция манбаи ёввойи ва уй ҳайвонлари, ҳамда бемор одам ҳисобланади. Касаллик ҳаво – томчи йўли орқали юқади. Ушбу касалликка қарши бугунги кунда вакциналар ишлаб чиқилмаган. Касаллик ер юзида кенг тарқалган бўлиб катта ёшдаги инсонларнинг 80% ида вирусга қарши антителонинг борлиги аниқланган. Иккиламчи юқтириш ҳолатлари (бемордан-соғлом одамга) тиббиёт ходимлари ва беморлар оила аъзолари ўртасида кузатилган. Барча ҳолатларда инфекция бемор билан яқин мулоқотда бўлган шахсларда кузатилган.
Таъкидлаш жоизки, юртимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 24.01.2020 йил 14-сонли “Ўзбекистон Республикасида ўткир респиратор инфекция, грипп, короновирус янги турини кириб келинишиниг олдини олиш чора тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи тасдиқланган ва ижрога қаратилган.
Жумладан, давлат чегараси кесишган жойлардаги санитария-назорат пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиб, пневмония ва бошқа ўткир респиратор касалликлари аломатлари аниқланган беморларни алоҳидалаш ва шифохоналарга ётқизиш чоралари кўрилмоқда. Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётга 8 та санитария назорат пунктларда туни кун навбатчилик ташкил этилган, хозирги кунда Фарғона шахар “Халқаро аэропортида” ҳам санитария назорат пункти фаолият кўрсатмоқда. СНПларда малакали ходимлар бириктирилган ва керакли жихозлар билан таъминланган (шахсий химоя воситалари, тепловизор, масофадан ўлчовчи термометрлар, зарарсизлантириш воситалари ва х.к).
Хитой Халқ Республикасидан келаётган йўловчилар орасида грипп касаллигининг оғир турларига, ЎРИ ва пневмония касалликларига гумон қилинган беморлар аниқланганда лаборатория ташхиси учун намуналар олиш ташкил этилмоқда. Шунингдек, мутахассислар томонидан учувчилар, борт ва темир йўл кузатувчиларининг билим савиясини ошириш мақсадида грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларининг клиникаси, лаборатория ташхиси, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар тўғрисида кенг тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, Республика Вирусология илмий текшириш институти интенсив терапия бўлимида коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун махсус бокс тайёрлаб қўйилди. Республикадаги аэропорт ва темир вокзаллари санитария карантин пунктларида ушбу касалликка гумон қилинган бемор аниқланса, уни дарҳол изоляторга изоляция қилиш, коронавирусга лаборатор таҳлилини ўтказиш учун намуна олиш тартиби белгилаб қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус инфекциясининг янги турини юртимиз ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қатъий назоратга олинган. Туман тиббиёт бирлашмасида етарли даражада тиббий-асбоб ускуналар, дори-дармонлар ҳамда тиббиёт ходимлари билан таъминланган ҳамда заҳира ўринлари ташкил қилинган.
Ушбу жараёнда, айниқса, болаларни грипп ва ўткир юқумли респиратор касалликларидан ҳимоялашга жиддий аҳамият берилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган холда Боғот туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қуйидагиларни амал қилишинигизни тавсия қилади:
⦁ Шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг; сизда иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;
⦁ Тирик ҳайвонлар билан савдо қилинаётган бозорларга ташриф буюрувчилар, ҳайвонлар ёки унинг маҳсулотлари билан мулоқатда бўлувчи шахслар мунтазам равишда умумий, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб этилади, айниқса ҳар бир мулоқотдан сўнг қўлни совунлаб ювиш тавсия қилинади, ювмасдан қўл билан юз, оғиз ва бурунни ушлаш маън этилади.
⦁ Номаълум ва касалланган ҳайвонлар, шунингдек уларнинг хом ашёлари билан мулоқот қилмаслик талаб этилади. Пиширилмаган ва чала пиширилган ҳайвон гўшти хамда уларнинг маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.
⦁ Ишловчи ходимлар иш жараёнида ҳимоя кийимлари, ниқоб ва қўлқоп билан ишлаши талаб этилади. Ишлатилган ҳимоя кийимларини хар куни зарарсизлантириш талаб этилади ва уйдагилар ушбу анжомлар билан мулоқотда бўлмаслиги.
⦁ Овқатланишдан олдин ва кўчадан келганда қўлларни совунлаб ювиш талаб этилади.
⦁ Юқори нафас йўллари ўткир касалликларига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганда касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида тиббий ниқобдан фойдаланиш шарт.
⦁ Муассасаларда иссиқлик режимига қатъий риоя қилиш;
⦁ Хоналарда иссиқликни ўлчовчи термометрларни ташкиллаш;
⦁ Тиббий ниқоб ўз вақтида тақилиши ва чнгиланиши шарт;
⦁ Кундалик ўтказиладиган тозаловда, намли йиғиштиришларда доимий равишда зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир;
Ушбу профилактика тадбирларни ижросини таъминлаш билан Сиз юқумли касалликлари бўйича эпидемиологик барқарорлигини таъминлашда ва аҳолини грипп, қоронавирус, ўткир респиратор инфекцияларидан химоя қилишида ўз хиссангизни қўшган бўласиз.

About Javohir

x

Check Also

Болаларимизни юкумли касалликлардан асрайлик.

Юкумли касалликларга чалинмасликнинг асосий йулларидан бири – бу болаларни эхтиётдан эмлашдир. Болаларни ...