Ёш авлодни тарбиялаш ва унинг соғлиғини сақлаш ишларига алоҳида аҳамият бериш, жисмоний тарбияни тўғри йўлга қўйиш, физкультура ва спортни ривожлантириш учун барча шарт шароитлар яратиб берилган. Туманда физкультура ва спорт билан шуғулланувчи ўқувчилар ихтиёрига кенг спорт базалари, яъни 1-сон ва 2-сон мактабдан ташқари спорт мактаблари, спорт мактаб интернати, стадионлар ва бошқалар бериб қўйилган.