Home / Maqola / Юқумли ошқозон-ичак касалликларидан сақланайлик.

Юқумли ошқозон-ичак касалликларидан сақланайлик.

Йилнинг иссиқ пайтларида аҳоли ўртасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари кўп учрайди. Юқумли ошқозон-ичак касалликларини касаллик қўзгатувчи микроорганизмлар келтириб чиқаради. Юқумли ошқозон-ичак касалликларига ичбуруғ, қорин тифи, паратифлар, вабо каби касалликлар киради.

            Касаллик қўзгатувчи микроорганизмлар одам организмида оғиз орқали тушиб, ошқозон-ичак йўлида кўпаяди ва ўзидан токсин (заҳар) ишлаб чиқаради. Ҳамда танани заҳарлайди.

            Юқумли ошқозон-ичак касалликлари соғлом одамга асосан оғиз орқали юқади, бунда касаллик қўзғатувчи микроблар заҳарланган озиқ-овқат маҳсулотлари, ифлосланган сувни истеъмол қилиш жараёнида ва маиший мулоқот йўли орқали юқади. Бунда касаллик бемор одамнинг идиш-товоқ, кўрпа-ёстиқ, кийим-кечакларидан фойдаланганда юқади.

            Юқумли ошқозон-ичак касалликлари билан йил давомида касалланиш мумкин, лекин ёз ойларида касалланиш хавфи юқори бўлади, чунки ҳар йил чанқоқбосди ичимликларни организм кўп миқдорда талаб қилади. Болалар ва ўсмирлар эса дуч келган сув ҳавзаларида чўмилади, чўмилиш вақтида эса албатта оғиз орқали сув ютилади ва микроблар организмга тушади.

            Бахор-ёз ва куз ойларида аҳолининг овқат рационини асосан мева, сабзавот, кўкатлар ҳамда хомлигича истеъмол қилинадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари  ташкил қилади.

            Юқумли ошқозон-ичак касалликларига хос бўлган умумий клиник белгилар: дармон қуриши, тана ҳароратининг кўтарилиши, холсиз бўлиш, бош оғриши, кўнгил айниши, қусиш ва ич кетиш ҳолларидир.

            Қуйидагилар кузатилса, у ҳолатда зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Ёз мавсумида ҳар бир даволаш профилактика муассасаларида оғиздан ичириб даволаш пунктлари ташкил этилади, уларда беморлар тузли эритмалар билан даволанадилар ва тиббий кузатувга олинадилар.

            Суринкали ич кетиш ва қусиш тананинг сувсизланишига олиб келиши мумкин, шу билан организмдан кўплаб суюқлик билан бирга минерал тузлар ҳам чиқиб кетади. Тана қурийди ва бемор озади. Беморга кўпрок суюқлик ичиришга ҳаракат қилинг.

Ҳурматли газетхонлар, ҳар қандай касалликни даволашдан кўра олдини олиш осон. Келинг, шундай экан, ичбуруғ билан оғримаслик учун унинг олдини олиш чораларини кўрайлик!

  1. Фақат қайнатилган сув истеьмол қилинг!.

  2. Ҳар доим, айниқса овқатланишдан олдин қўлингизни совунлаб ювинг.

  3. Нон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларни полиэтилен халтачалар, усти берк, қопқоқли идишларда, салқин жойларда сақланг.

  4. Мева ва сабзавотларни фақат қайнаган сувда ювиб истеъмол қилинг.

  5. Хонадон ва ҳовлилирингизни доимо озода тутинг.

  6. Хонадонларда чивинларнинг кўпайишига йўл қўйманг.

  7. Болаларнинг тирноқларини ўз вақтида олиб, қўлларини тоза тутишга ўргатинг.

  8. Болаларни кўлмак сувларда чўмилишига йўл қўйманг.

  9. Мабодо кўнгил айниб, қоринда оғрик пайдо бўлиб, ич кетиши кузатилса, тезда тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг.

Шундагина биз оғир дард ва ичбуруғ билан касалланишнинг олдини олган бўламиз.

About

Leave a Reply

x

Check Also

Болаларимизни юкумли касалликлардан асрайлик.

Юкумли касалликларга чалинмасликнинг асосий йулларидан бири – бу болаларни эхтиётдан эмлашдир. Болаларни ...