Home / Maqola / ПЕСТИЦИДЛАРДАН ЗАХАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ .

ПЕСТИЦИДЛАРДАН ЗАХАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ .

Пестицидлар узларининг физикавий, химиявий хусусиятлари ва таъсирчанлиги билан бир-бирларидан катта фарк килиб, хайвонлар хамда одамлар учун захарли хисобланади. Бу айникса иссик иклим шароитида жуда сезиларлидир.

Шунинг учун хам пестицидларни ишлатишда одамнинг соглигига бефарк караб булмайди. Кишлок хужалигида пестицидлар билан  ишловчи хар бир ходим мазкур дорилар тугрисида маълум тушунчага эга булиши хамда улардан (захарланишдан) сакланиш йулларини билиши лозим.

Кишиларнинг захарланиши турли вактларда ва жойларда содир булиши мумкин. Масалан, захарли моддалар сакланадиган «Узсельхозтехника» складларида, ширкат ва фермер хужалик  омборларида, дарахтларни дорилаш хамда мазкур дориларни склад ва омборлардан экин майдонларига ташиш пайтларида содир булади.

Чунки захарли дорилар албатта хид чикаради, бу эса шу ерда ишловчи кишиларни захарлаб куйиши мумкин. Химикат хиди билан туйинган хаво нафас йуллари оркали организмга тез тушишини доим эста тутиш лозим.

Захарли дорилар сакланадиган  склад ва омборларнинг эшиклари мустахкам булиши, иш тамом булгач кулфланиб, пломба куйилиши зарур.

Эшик ва дарвозаларга учмайдиган краска билан «Эхтиёт бул-захар!» деган сузлар ёзилиши шарт ва одамнинг калла суяги устига крест («Х») тортилган расмлар ёпиштирилиши керак.

Захарли дорилар сакланадиган омбор ва складлар сув (арик, кудукдан 100-200 метр нарирокда) хамда ахоли яшайдиган жойдан камида 300 метр узокликда жойлаштирилиши зарур.

Складларда захарли химикатлар билан бир каторда озик-овкат, кийим-кечак ва бошка керакли буюмларни саклаш такикланади.

Фосфорорганик захарли химикатлар факат заводлар ишлаб чиккан стандарт идишлар (таралар)да берилади, уларни бошка идишларда саклаш мутлако мумкин эмас.

Автомашиналарда захарли химикатлар билан бирга озик-овкат, пичан, беда ва бошка нарсаларни, шунингдек, дорилар устига одам утказиб ташиш катъиян ман килинади.

Захарли химикатлар солинган идиш (тара) ларни куздан кечириб эхтиётлик билан ортиш ва тушириш зарур. Купинча захарли моддаларни ортиш-туширишда кутилмаган ходисалар руй беради. Идишларнинг тасодифан кулдан тушиб синиши натижасида кунгилсиз вокеалар содир булиши мумкин. Шунинг учун хам кишилар махсус кийимлар, противогазлар кийиб ишлаши шарт.

Богларни дорилаётган вактда ва ундан кейин шу далага 3 кунгача одам хамда чорва моллари киритилмайди хамда дориланган худуддаги йуллардан утиш ва юриш ман килинади. Чунки химикатлар 3—4 кун давомида захарлилик хусусиятларини йукотмайди. Дориланадиган территорияларнинг чегараларига огохлантирувчи (карантин) курсаткичлар куйилади, бу курсаткичлар майдон дориланмасдан 1 сутка илгари жойлаштирилади ва 3-5 кунгача туриши керак.

Фосфорорганик захарли моддалар билан ишлаш хаммаси булиб 4 соатдан ошмаслиги керак, бу захарланишнинг олдини олиш учун жуда зарур.

Захарли моддалар билан ишлаб булгач, резина кулкопни сода эритмасида ювиб, кейин тоза сув билан чайкаш зарур. Сунгра противогаз, химоя кузойнаклар, респираторлар ечилади. Кузойнак ва респиратор юзаси 4 процентли борат кислотада намланган пахта билан артилади. Энг охирида резина кулкоп ечилади ва кайта ифлосланганлиги учун юкорида курсатилган (дегазация) модда билан ювилади. Бу процесслар тамом булгач кулни совунлаб ювиб, нашатир спирти ёки хлорамин билан артилади. Охирида душда чумилиш зарур.

About

Leave a Reply

x

Check Also

Безгакдан сакланинг.

Безгак касаллиги бу огир дард булиб хозирги даврда дунёнинг 90 мамлакатида таркалган ...