Юртимизда баҳор ойларида қир-адир, майсазор ва ариқ бўйларида ҳар хил турдаги қўзиқоринлар ўса бошлайди. Бу эса қўзиқорин истеъмол қилишни ёқтирадиган фуқаролар учун қулай фурсат ҳисобланади. Айрим кишилар улардан ажойиб таомлар тайёрлашни хуш кўришади, ҳамда консервалар тайёрлаб заҳира этишади. Кўп ҳолларда қўзиқоринлар бир-бирига ўхшаб кетганлигидан заҳарли ва заҳарсизларни аниқ фарқлаш жуда мураккаб. Заҳарсиз, лекин истеъмол қилса бўладиган қўзиқоринлар саноат ва автомобил заҳарли чиқиндиларини тез ўзлаштириб олиш хусусиятига эга. Шу сабабли уларнинг заҳарли қўзиқоринга айланишини ҳар ким ҳам билмайди.