Home / Maqola / Йод танқислиги ҳолати касалликларининг олдини олиш.

Йод танқислиги ҳолати касалликларининг олдини олиш.

Ер юзида йод танқислиги холати аҳоли ўртасида кўп учраяпти Одам учун зарур микроэлементлардан бири йод бўлиб у ер куррасида бир хил тарқалмаган. Ер юзида йод кам бўлган минтақаларда етиштирилган озиқ-овқат учун ишлатиладиган мева сабзавот, дуккакли экинларда ҳам йод кам бўлади ва инсон танасининг йодга бўлган эҳтиёжини қондира олмайди яьни ушбу минтақалардаги  инсонларда “йод танқислиги холати” пайдо бўлади.

Йод танқислиги касалликларига учраган одамларда танага йод етишмаслиги оқибатида биринчи навбатда қалқонсимон без фаолиятини ишдан чиқаради, танада йод етишмаслиги  натижасида қалқонсимон без ушбу етишмовчилик ўрнини  тўлдириш учун фаолиятини хаддан ташқари тезлаштирилиши натижасида унинг  хужайралари йириклаша бошлайди. Натижада калқонсимон без йириклашади, бўқоқнинг кўзга кўринарли тури вужудга келади. Йод танқислиги касалликларининг энг ёмон оқибатлари биринчи навбатда ҳомиладор аёлларнинг ўзига ва ҳомиласига, ёш болаларга тааллуқлидир.

Одамнинг кундалик йодга бўлган эҳтиёжи ўртача 100-200 мкгни ташкил этади. Бу миқдордаги йоднинг одам асосан истеъмол  қилган озиқ-овқат маҳсулотларидан олади. Йодга бўлган кундалик эҳтиёж янги туғилган чақалоқлар ва 12 ойгача бўлган гўдаклар учун 50 мкг. 2-6 ёшгача бўлган болалар учун 90 мкг. 7-12 ёшгача бўлган мактаб болалари учун 120 мкг. 12 ёшдан катталар учун 150 мкг. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун 200 мкг.

Йод танқислигини олдини олишда йодни қўшиш усуллари:

  1. Водопровод, қудуқ сувларини, минерал сувларини йодлаш;

  2. Нон маҳсулотларини йодлаш;

  3. Сут ва сут маҳсулотларини йодлаш;

  4. Ёғ ва ёғ маҳсулотларини йодлаш;

  5. Энг самарали содда ва арзон усул тузни йодлаштириш.

Ош тузини тўла-тўкис йодлаш энг осон ва ҳаражатсиз усулдир.

Республикамиз ҳудудида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларида йод миқдори кам бўлиб, улар инсонларнинг йодга бўлган кундалик эхтиёжини қондира олмайди. Келинг, ўзимизнинг  соғлигимизни назорат қилиб йод танқислиги холатини  олдини олиш учун курашайлик. Халқимиз ва фарзандларимиз  доимо саломат бўлишсин. Чунки халқ ва келажак авлод саломатлиги – юртимиз бойлигидир.

About

Leave a Reply

x

Check Also

Безгакдан сакланинг.

Безгак касаллиги бу огир дард булиб хозирги даврда дунёнинг 90 мамлакатида таркалган ...