Home / Maqola / ГРИПП КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНАЙЛИК!!!

ГРИПП КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНАЙЛИК!!!

 

Грипп юқори нафас  йўлларининг шамоллашиши билан кечадиган  бемордан соғлом одамларга жуда тез юқадиган ва одамлар орасида тез тарқаладиган вирусли юқумли касалликдир.

Грипп билан барча ёшдагилар барча фаслларда касаллиши мумкин. Грипп вируси совуқни севади, шунинг учун хам касаллик куз ва қиш фаслларида кўпаяди. Грипп  вируси организмга юқори нафас йўллари орқали  киради.

Оилада грипп касаллигига гумон қилинган бемор аниқланса шифокорга мурожаат қилиш лозим. Чунки бемор ўз вақтида даволанмаса ўпка шамоллаши, мия қобикларининг шамоллаши, қулок касалликлари ва шунга ўхшаш  асоратлар қолиши мумкин. Грипп билан касалланган беморни алохида хонага  ётқизиш, олдига эса дока никоб (маска) тақиб кириш лозим. Грипп касаллигининг олдини олиш чораларидан турар жойларда, айниқса болалар муассасаларида мактаб ва боғчаларда ҳароратнинг мўътадил бўлишини таъминлашдан иборат. Дераза ва эшикларни қишки мавсумга тайёрлаш, боғчалар, мактаблар ва ўқув юртларида фақатгина қайнатилган ёки қадоқланган ичимлик сувини ичиш, грипп билан оғриган болаларни гурухлардан ажратиб сақлаш чораларини  кўриш зарур.

Касаллик кўпайганида иш хоналарида, жамоат жойларида, касалхоналарда, боғча, мактаб ва бошқа ўқув муассаларида ходимлар оғизларига 4 қаватли дока ниқоб  тутишлари керак. Грипп  эпидемияси вақтида  оиладан тортиб иш хоналарида, айниқса болалар муассасаларида йўловчи ташувчи барча турдаги  транспортларнинг салонларида хлораминнинг 0,5 фоизли эритмаси ёрдамида зарарсизлантириш ишлари  олиб борилади. Грипп билан оғриган болани боғчага, мактабга, ходимларнинг ишга қатнашмаслиги назорат  қилиниши лозим, улар уйида даволаниши керак.

Бундан ташқари грипп  касаллигининг олдини олиш бўйича оилада қуйидаги  тадбирлар  ўтказилса мақсадга мувофиқ. Об-ҳавога  мос кийиниш, терлаб ёки  иссиқ  хонадан  бирданига  кўчага  чиқмаслик  баданни, айниқса  оёқларни совутишдан сақлаш, танани  чиниқтирувчи  тадбирларни  қўлаш, болаларнинг кийиниши  устидан  назорат ўрнатиш мухим. Организмнинг касалликка  қаршилигини кучайтириш  учун  шарбатлар  лимон, асал, пиёз, саримсоқ ва  шунга  ўхшаган  витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол этиш тавсия  қилинади.

Организмнинг гриппга қарши курашишни (иммунитетни) кучайтириш  учун гриппга қарши эмлатиш катта аҳамиятга эга.

Кўриниб турибдики, грипп хам бошка юқумли касалликлар қатори тез тарқалувчан оғир касалликдир. Соғлигингиз ўзингизга боғлиқ эканлигини унутманг. Шунинг учун бу касаллик ҳақида тушунча хосил қилинг, мутахасислар билан маслаҳатлашинг. Улар маслаҳатларига амал қилинг, шунда Сиз бу касалликка  чалинмайсиз.

 

About

Leave a Reply

x

Check Also

Безгакдан сакланинг.

Безгак касаллиги бу огир дард булиб хозирги даврда дунёнинг 90 мамлакатида таркалган ...