Home / Maqola / Болаларимизни юкумли касалликлардан асрайлик.

Болаларимизни юкумли касалликлардан асрайлик.

Юкумли касалликларга чалинмасликнинг асосий йулларидан бири – бу болаларни эхтиётдан эмлашдир. Болаларни эхтиётдан эмлаш натижасида купчилик юкумли касалликлар – полиомиелит (шол), дифтерия (коплама) каби касалликлар умуман кайд килинмади. Хуразак, кизамик каби касалликлар онда-сонда учраб турмокда. Болаларда учрайдиган дифтерия, кокшол, кизамик, тепкилик, полиомиелит касалликларига карши курашда эмлашнинг урни жуда каттадир. Юкумли касалликларга карши эмлашда турли зардоблар (вакциналар) дан фойдаланилади, бу зардоблар организмга киритилса юкоридаги касалликларга карши иммунитет хосил булади. Маълум давр утгандан кейин кайта эмлаш утказилади.

         Хозирги пайтда юкумли сарик касаллигининг кон оркали юкадиган турининг купайиб бориши тиббиёт олдига катта вазифаларни куймокда. Шунинг учун 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб, чакалок тугилишининг 1-кунида вирусли гепатит В га карши эмланади, кейинчалик боланинг 2 ойлиги ва 6 ойлигида эмланади.

         Чакалокнинг 2-5 кунида силга, полиомиелитга (шол) карши эмланади. 2,3,4 ойликда 30 кун оралик билан бола дифтерия, кокшол, кукйутал (АКДС), полиомиелит (шол) га карши эмланади. Эхтиётдан эмлаш уз вактида сифатли утказилган булса, турли юкумли касалликлардан асрайди. Шунинг учун хам ота-оналар эхтиётдан эмлашларга чакирилган вактда болаларини олиб келиб тиббиёт ходимларига ёрдам курсатишлари, энг мухими эса фарзандларининг огир юкумли касалликка чалинмаслигига эришишларини унутмасликлари лозим.

Болани 12 ойлигида ва 6 ёшида кизамикка карши эмлатиш лозим. Баъзи касалликларга карши кучли иммунитет хосил килиш учун болаларни маълум йил оралик билан змлатиб туриш лозим. Бола 16 ойлигида яна дифтерия ,. хуразак, кокшолга карши (АКДС) ,полиомиелит, тепкиликга карши эмланади.

         Бола 1-синфга борганда силга карши, полиомиелитга карши, дифтерия ва кокшолга карши кайта эмланади.

         Айни кунларда болалар поликлиникаси, кишлок врачлик пунктлари, кишлок врачлик амбулаторияларида, алохида эмлаш хоналари мавжуд булиб, уларда малакали, тажрибали врачлар ва тиббиёт хамширалари хизмат курсатади. Эмлашлар 1 марта ишлатиладиган шприц, игналарда утказилиб, кейинчалик булар ёкиб ташланади.

         Болаларни уз вактида эхтиётдан эмлашга олиб бориш, уларни назорат килиб бориш факат шифокорларнинггина эмас, балки барчамизнинг вазифамиз эканини унутмаслик лозим.

About

Leave a Reply

x

Check Also

Безгакдан сакланинг.

Безгак касаллиги бу огир дард булиб хозирги даврда дунёнинг 90 мамлакатида таркалган ...