Home / Maqola / Безгакдан сакланинг.

Безгакдан сакланинг.

Безгак касаллиги бу огир дард булиб хозирги даврда дунёнинг 90 мамлакатида таркалган булиб, жахон согликни саклаш ташкилотининг маълумотига караганда 500 млн га якин одам касалланмокда. Энг хавфлиси шундаки Республикамизда 1966 йилларда безгак касаллиги тугатилган булса, бугунги кунга келиб, бу касаллик буйича эпидемиологик холат мураккаблашиб бормокда. Жумладан ён кушнимиз Тожикистон Республикаси териториясида хар йили расмий хабарга кура 400 дан ортик бемор кайд килинган. 2004 йилни 9 ойи давомида бизнинг республикамизда 52 та касал руйхатга олинган булиб, шундан 27 таси четдан олиб келинган. Бу деган суз безгакнинг республикамиз худудига келиши учун эпидемиологик холат мавжуд демакдир: Хуш шундай экан бехгак касаллиги кандай касаллик.

         Безгак – кон паразитларидан – безгак плазмодийси кузгатадиган юкумли касалликдир. Унинг кузговчисини биринчи марта француз олими А.Леверана аниклаган булиб бу касалликнинг турт тури:уч кунлик, турт кунлик, тропик ва Африка хиллари мавжуд. Касалликнинг яширин даври асосан 6 кундан 21 кунгача, баъзиларида 6 ойдан 14 ойгача булиши мумкин. Шундан кейин касалликнинг биринчи белгиси тана хароратининг 40-41° гача кутарилиши натижасида иситма тутиши, жунжиш, калтираш – бемор баъзан шундай калтирайдики, хатто у иссик курпада хам совкатади, кейин тана хароратининг баландлигидан бемор сикилиб кетади, нафас олиши кийналиб халлослайди. Боши каттик огрийди, бу холат бир неча соат давом этади. Сунгра тана харорати тез пасайиб, баъзан нормал даражага тушади: шу пайт бемор каттик терлайди ва эртасига бемор узини соглом хис килади. Касалликнинг хуруж килиши унинг турига боглик.

         Мисол учун уч кунлик безгакда хуруж кун аро такрорланади. Турт кунлик безгакда хуружлар икки утиб эртасига тутади. Тропик безгакда хуруж хар куни тутади. Иситма тутаётган бемордан кон олиб текширилганда безгак плазмодийси осонликча топилади.

         Бемор иситмалай бергач кондаги эритроцитлар парчаланиши туфайли бемор кам кон булиб колади ва жигар ва талок катталашади. Безгакнинг тпропик мамлакатларда учрайдиган турида касаллик огир кечади, агарда уз вактида ёрдам берилмаса бемор халок булиши мумкин. Беморнинг аник ташхиси кон препаратларини микроскоп остида куриш билан тасдикланади. Даволаш учун хозирга вактда делагил, примахин, тиндурин ва фансидар деган дорилар кулланилади. Безгак касаллиги факат беморлар ёки паразит ташувчилардан, пашшаларнинг чикиши оркали юкади. Пашшалар эса камишзорлар, боткокликлар, зейкашларда ва бошка окмай турган сув хавзаларида купаяди. Айникса шолипоялар безгак плазмодийсини юктирувчи Анофелс пашшаларининг купайиши учун асосий манъба хисобланади. Бемор одамни чаккан бир пашша 40 дан ортик одамга касалликни юктириши мумкин. Шунинг учун хам Республика Бош Вазири Уринбосарининг 19.09.1996 йилги №11/35-145-сонли, Вилоят Хокимининг 21.09.1996 йилги ва Республика ССВнинг 3.06.1997 йилги буйрукларига асосан шолизорлар ахоли яшайдиган посёлкаларга 1,5 км узокликда жойлаштирилиши керак. Лекин утган 2004 йил хужалик йилида тумандаги ширкат, жамоа хужалик ва кишлок фукаролар йигинлари раисларининг айби билан туман буйича  ахоли яшайдиган пунктларга 1,5 км якинликда 408 та хужалик 47,4 га ерга шоли экканлиги аникланди, шундан 212 та хужаликнинг 21,4 гектар ердаги шолисини суви куритилиб бошка экин эктирилди. Ахоли яшаш пунктларга 1,5 км якинликда шоли экишга рухсат берган ширкат хужалик раисларининг хар бири 54400 сумдан жарима килиндилар. Шунинг учун хам жорий 2005 йилда шоли экишни тартибга солиш буйича тумандаги хамма кишлок фукаролар йигинлари, ширкат, МТП, фермер хужалик бошликларига шоли экишни ахоли яшайдиган пунктлардан 1,5 км узокликда экишни таъминлаш буйича туман ДСЭНМ томонидан 2005 йилнинг 5 январида №3/8-сонли огохлантириш хати юборилди. Шунга кура ахоли яшайдиган пунктларга 1,5 км якинликда шоли экишга рухсат берган мансабдор шахслар ва шахсий хужалик эгалари Узбекистон Республикаси Президентининг «Санитария конунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тугрисида» 1998 йил 2 мартда чикарган фармони, Узбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 53-54-моддалари ва Давлат Санитария назорати тугрисидаги конуннинг 29-моддасининг 17-бандига асосан маъмурий чора-фукароларга энг кам иш хакининг 1 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 15 бараваригача жарима килиниши ва касаллик таркатишда айбдор деб топилган фукаролар ва мансабдор шахсларнинг иши тергов органларига утказилажагини билдирилади.

About

Leave a Reply

x

Check Also

Болаларимизни юкумли касалликлардан асрайлик.

Юкумли касалликларга чалинмасликнинг асосий йулларидан бири – бу болаларни эхтиётдан эмлашдир. Болаларни ...